Жорий йилнинг 14 сентябрда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур ҳужжатга асосан, Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа-2 кўчасида фаолият кўрсатаётган солиқ тўловчиларга тегишли миқдордаги махсус солиқ ставкаларини қўллаш белгиланди.  

 Хусусан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ бўйича 1 фоиз, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳар чоракда қатъий белгиланган солиқ учун 25 минг сўм, ижтимоий солиқ бўйича БҲМнинг камида бир баравари миқдорида, шунингдек юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўллаган ҳолда тўланиши белгиланди.  

 Мазкур тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.  

 Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари, Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз ставкада тўлайди.  

 Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январга қадар фойда солиғидан ҳам озод қилинади. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси 2021 йил 15 сентябрдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.  

Шаҳноза Маматуропова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳуддудларда янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан озод қилинади