Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан “Ҳукумат соати”да депутат Шерзод Раҳмонов талабаларга чегирмалар эълон қилингани, аммо чипталар мавжуд эмаслигига тўхталиб, вазирлик вакилларидан изоҳ сўради:

— 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди. Аммо чипталар мавжуд эмаслиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ана шундай вазиятда “Ўзбекистон темирйўлйўловчи” вакилининг берган маълумотида талабаларни ўз манзилига хавфсиз етказилиши учун шароитлар яратилиши айтилди. Талабаларнинг чегирмалардан тўлақонли фойдаланиши учун қандай чоралар кўрилади, бунга имконият етадими?  

— Йўловчи ташувчи поездларимизда сифатли сервис хизматини кўрсатиш борасида ишлар олиб борилмоқда, — деди “Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ раиси Ш.Қодиров. — Бугунги кунда 34 мингдан ортиқ талабалар темир йўллардан фойдаланмоқда ( бу рақам ўтган йили олий таълим муассаларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилган). 45 кун олдин чипталар сотувга қўйилади. Чипталарнинг 57 фоизи онлайн сотувга қўйилган. Бу ҳар ойда ошириб борилмоқда.  Чунки бу шаффофликни оширади. 2 кундан  буён 6 минг 200 чипта сотилди.  

Ўзбекистон темир йўлларида бир кунда 28 минг йўловчи ташилади. Маҳаллий ташувлар 15-16 мингни ташкил этади. 25 декабрдан 7 январгача бўлган кунлар чегирма муддати деб эълон қилинди. Талабалар асосан 26-27-28 декабрга кетишмоқчи, 29-30-31 декабрга эса чипталар йўқ. Қайтадиган кунлар ҳам худди шундай вазият. Шунинг учун олий таълим муассасаларига таклиф бўладики, 26 декабрда қайсидир олийгоҳ, 27-да яна қайсидир муассаса таътил берса, ўқиш бошланадиган кунлар ҳам худди шундай кетма-кетликда бошланса, чипталар борасида муаммо бўлмайди.  

Умуман, байрам кунлари қўшимча рейслар қўйилади, ҳар кунлик рейсларга ҳам қўшимча вагонлар уланади, — деди “Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ раиси.  

Шунингдек, “Ҳукумат соати”да талабалар сони йилдан-йилга ошиб бораётгани қайд этилди. 12 декабрь ҳолатига 5 минг 200 нафар авиачипта, 6 мингдан ортиқ темир йўл чипталарини талабалар олгани қайд этилди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегирма берилди, аммо чипта йўқ — имтиёздан қандай фойдаланилади?