Бугун Хива шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар чегара идоралари раҳбарларининг 8-минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси,  Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг чегара идоралари вакиллари, Чегара қўшинлари Қўмондонлари Кенгашининг Мувофиқлаштирувчи Хизмати ходимлари, шунингдек таклиф этилганлар сифатида МДҲ га  аъзо давлатларнинг Терроризмга қарши кураш маркази ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси делегациялари иштирок этди.  

Учрашувда Марказий Осиё минтақасидаги замонавий геосиёсий омиллар ва таҳдидларнинг МДҲга  аъзо давлатлари ташқи чегаралари хавфсизлигига таъсири кўриб чиқилди ва уларга қарши ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Делегациялар раҳбарларининг таъкидлашича, МДҲга аъзо давлатлар Чегара қўшинлари Қўмондонлари Кенгаши чегара хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб масалаларга ягона, умумий ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида давлатлараро самарали платформа (майдон) вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек, тадбирда ўзаро англашув, ишонч ва яхши қўшничилик асосидаги чегара ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегара идоралари раҳбарлари йиғилиши