ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Фарғона туман бўлими чегара ҳудудида жойлашган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғи аҳолисига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бермоқда.
Бунинг учун 7 та юк машинаси ажратилган. Ҳар 30 кунда ҳайдовчилар суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллонларни тоғли йўллардан ошиб олиб борадилар.
Ёрдон қишлоғининг энг чеккаси, Қирғизистон чегараси яқинида Дилшода опа Тешабоева фарзандлари билан истиқомат қилади. Газчи ходимлар унинг хонадонига ҳам газ баллонини олиб келиб ўрнатиб бердилар.
[gallery-10300]
Тоғнинг энг баландида, денгиз сатҳидан нақ 2 минг 750 метр юқорида бир хонадон бор. Бу ерда Қобил ота Кенгашев ва унинг оиласи яшайди. Газчилар мана шу манзилгача машаққатли йўлни босиб, суюлтирилган газни узлуксиз етказиб турадилар.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА