ФОТОРЕПОРТАЖ

Акциядорлик тижорат Халқ банки жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш йўлида истиқболли ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу ташаббусларнинг амалий натижалари билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Магна спорт” МЧЖда бўлдилар. 

Маълумки, Халқ банки чарм саноатида лойиҳаларни молиялаштиришга масъул этиб белгиланган. Банк бу тармоққа ихтисослашган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаб келади.

[gallery-17902]

“Магна спорт” МЧЖ ҳам ана шундай субъектлардан бири бўлиб, 2016 йилда кичик оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятини бошлаган. 

Бугунги кунда юзга яқин киши меҳнат қилаётган корхонага ўтган йили айланма маблағларни тўлдириш учун Халқ банкидан 3 миллиард сўм кредит ажратилди. Жорий йилда эса чарм соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 296 минг АҚШ доллари миқдорида кредит расмийлаштирилган. 

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/hywcQymq-No" title="Charm sanoatida istiqbolli loyihalar qoʻllab-quvvatlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 35 миллиард сўм. Бу ерда футбол, бокс, кураш, гимнастика ва бошқа спорт турлари учун жами 39 турдаги чарм буюм ва жиҳозлар ишлаб чиқарилади. МЧЖ келгусида ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириб, ташқи бозорга чиқишни ҳам мақсад қилган. 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чарм саноатида истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда (+видео)