Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибоев сувга чўкаётган етти яшар болани қутқариб қолган Ақилбек Қалбоевнинг ота-онасига “Ташаккурнома”, ўзига эса қимматбаҳо совғаларни топширди.

Воқеа ўтган йилнинг 8 декабрида содир бўлган эди. Иш билан бир жойга кетаётган Ақилбекка ёш болалар югуриб келиб, ҳовузга етти яшар болакай чўкаётганини айтишади. Воқеа жойига тез етиб борган Ақилбек ҳақиқатан ҳам ёш боланинг чўкаётганини кўради.

Ўйлашга фурсат йўқ эди. Ақилбек дарҳол ўзини ҳовузга ташлаб, болани сувдан олиб чиқади ва биринчи ёрдам кўрсатади. Шу вақтда қутқарилган боланинг ота-онаси ҳам етиб келади. Бола зудлик билан шифохонага ётқизилиб, ҳаёти сақлаб қолинади.

Ёш қаҳрамон тумандаги “ Момий” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфида аъло баҳоларга ўқийди. Шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш билан шуғулланади. Кўплаб мусобақаларда иштирок этган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўкаётган болани қутқариб қолган ўқувчига ҳоким совға берди