Брюсселда (Бельгия) “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Э.Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Carnegie Europe раҳбарияти – Роза Бальфур (таҳлил маркази директори) ва Лиза Курукуласурия хонимлар (ривожланиш бўйича катта менежер) билан учрашув ўтказди.

Carnegie Europe ташкилотининг асосий фаолияти глобал ва минтақавий муаммолар, Европа ташқи сиёсати, қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ўрнатиш, иқлим ва экологик ўзгаришлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий характердаги бошқа масалалар бўйича тадқиқотлар олиб боришдир.

Лиза Курукуласурия хонимнинг сўзларига кўра, Carnegie Europeнинг фаолиятини баҳолаш интернет каналлари абонентлари ва мижозларининг турли йўналишларда ўтказилган тадқиқотлари бўйича фикр-мулоҳазаларига асосланади.

Шу билан бирга, тадқиқот натижаларини етказиш усуллари – бу давра суҳбатлари, тренинглар, семинарлар, профессионал нашриёт жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан интернетдаги нашрлар ва ижтимоий каналлар, “Jude ask” каби стратегик янгиликлар блокларида маълумотларни жойлаштириш ва бошқалардир.

Э.Туляков Carnegie Europe вакилларини олиб борилаётган тадқиқот йўналишлари ва “Тараққиёт стратегияси” марказининг фаолияти билан таништирди.

Учрашувда Carnegie Europe билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси мақсад ва вазифаларидан келиб чиқадиган табиий-иқлимий характерга эга муаммоларини ҳал этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар иқлим ўзгариши, сув танқислиги, атроф-муҳит ифлосланиши ва тоза энергиядан фойдаланиш каби соҳаларда қўшма тадқиқотлар ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Carnegie Europe глобал масалалар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга тайёр