Жиззах вилоят солиқ бошқармасида жорий йилнинг биринчи чораги якунларига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Иштирокчилар вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Соатовнинг 2025 йил I чораги давомида бошқарма ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, бюджет даромадлари ҳолати, солиқ қарздорлиги ва устувор вазифалар юзасидан ахборотини тингладилар.

2025 йилнинг январь–апрель ойларида Жиззах вилоятида давлат бюджети даромадларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш ҳамда солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Ҳисобот даврида вилоят бюджетига 586 миллиард 600 миллион сўм прогноз тушуми белгиланган бўлиб, аниқ тушум 597 миллиард 700 миллион сўмни ташкил этди ва I чорак режаси 102 фоизга бажарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 миллиард 100 миллион сўмга ортганидан ёки 111 фоиз ўсишга эришилганидан далолат беради.

[gallery-23670]

– Жорий йилда маҳаллий бюджет даромадларини бекаму кўст таъминлаш мақсадида солиқ органлари томонидан манзилли ва тизимли чоралар кўрилиб, ҳар бир туман, ҳар бир корхона бўйича таҳлиллар олиб борилмоқда ва ишлар тўғридан-тўғри ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда, – дейди Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари. – Солиқ қарзларини камайтириш ишлари натижасида жами 124 миллиард 400 миллион сўм маблағ ундирилиши таъминланди. Жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича мавжуд қарзларини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратдик. Ушбу турдаги қарзлар 13 миллиард 100 миллион сўмга камайтирилди. Рентабеллиги юқори соҳалардаги қарздорликни қисқартириш бўйича қатъий чоралар кўрилиб, жами 98 миллиард 700 миллион сўм миқдорида солиқ қарзлари ундирилди.

Солиқ органлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида 346 та корхонанинг 122 миллиард 100 миллион сўмлик солиқ қарзлари бўйича мол-мулклари хатланган. Шу ўринда Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда 25 миллиард 600 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарзи ундирилганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Матбуот анжуманида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бундан буён ҳам бюджетга келадиган тушумларни ошириш, солиқ интизомини кучайтириш ва солиқ қарздорлигини бартараф этиш борасида ўз фаолиятини тизимли ва мақсадли равишда олиб бориши қайд этилди. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет тушуми ошиб, солиқ қарздорлиги бартараф этилмоқда