Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жиззах воҳасида ҳам ўзбек мумтоз адабиётининг икки буюк намоёндаси, давлат ва жамоат арбоблари, улуғ мутафаккир бобокалонларимиз –шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, Навоий номи билан аталган хиёбонларда – икки буюк сиймо таваллуд айёмига бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар, ғазалхонлик ва рубоийхонлик кечалари, ижодий танлов ва байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  

Бугун Зафаробод тумани марказидаги Алишер Навоий номидаги хиёбон ғазал мулкининг султони Алишер Навоий шеърияти ихлосмандлари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи, шоир ва журналистлар, адабиётшунослар, санъаткорлар, Жиззахдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари билан янада гавжум бўлди.

Дастлаб хиёбондаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, шеърият мулки султонининг хотираси ёд этилди.  

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умарова ва бошқалар сўзга чиқиб, Навоий ижодини пухта ўрганиш ва оммалаштириш юзасидан кўплаб амалий ишлар олиб борилаётгани, адабиётимиз ва жамиятимизда Ҳазрати Навоийнинг бой ва бебаҳо мероси устувор ўрин эгаллаши, маънавиятга, илм-фанга, маърифат ва адабиётга, китобхонликка кўрсатилаётган эътибор, шеърият мулкининг султони қолдирган бой меросни ўрганиш, уни халққа янада яқинлаштиришдек эзгу ташаббусларда ҳам ўз ифодасини топаётганини таъкидлашди.

Ўқувчи ва талаба- ёшлар Алишер Навоий ғазаллари ва рубоийларидан  намуналар ўқишди.

Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари ҳамда Зафаробод туман маданият уйи қошидаги ҳаваскор ижрочи ёшлар Алишер Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этди.

Жиззах гарнизони “Н” ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳарчасидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан бирга буюк боболаримиз Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан уюштирилган “Икки даҳо – икки бебаҳо” мавзусидаги маънавий- маърифий тадбирда иштирок этишди.  

Ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазал ва рубоийлари ёд ўқилди, уларнинг ҳаёт фаолиятидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, муддатли ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар ўртасида ўзбек классик адабиётининг буюк намоёндалари ижоди бўйича ўтказилган баҳру байт барчанинг диққат марказида бўлди.

Буюк бобокалонларимиз ижоди ва ҳаётига доир саволларга тўғри жавоб берган ўқувчиларга ҳарбий хизматчилар томонидан китоблар  совға қилинди.

Янгиобод туман мактабгача ва мактаб таълими, маданият бўлимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга Навоийнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида маълумотлар берилди.

Янгиобод туман маданият маркази ижодий ходимлари томонидан Навоий ғазалларидан қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, буюк шоирнинг сиймоси акс этган саҳна кўринишлари тадбир мазмунини янада бойитди.

Дарҳақиқат, шеърият мулкининг султони ва буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк шоирларнинг таваллуд кунлари Жиззахда кенг нишонланмоқда