Таниқли нидерландиялик маданият ва санъат арбоби Бурхониддин Чарлак Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан ўтувчи маршрут бўйича велотур лойиҳасини ишлаб чиқди.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра,  веб-сайтида қайд этилишича, «Румий изи» велотурининг узунлиги 1,433 километрни ташкил этади ва у Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини кесиб ўтади.

Ўзбекистон ҳудуди орқали таклиф этилаётган маршрут натижасида мамлакатимизнинг қадимий Ипак йўлида жойлашган шаҳарлари велотур иштирокчиларида катта таассурот қолдиради.

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ёрқин давлатлардан биридир, – деб ёзади Бурхониддин Чарлак. – Албатта, кўп одамлар Буюк ипак йўли ҳақида эшитган. Лекин Ипак йўлида ҳали кўпчиликка номаълум ажойиб, гўзал шаҳарлар бор. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги минора ва масжидларнинг гўзаллиги сизни мафтун қилади. «Румий изи» вело-сафари давомида сиз жаҳон маданияти билан танишиш имкониятига эга бўласиз».

Велотур иштирокчилари ноёб совғалар харид қилиш, самимий ва меҳмондўст савдогарлар билан мулоқот, қолаверса, пойтахт Тошкентда ҳам бўлиб, замонавий мегаполиснинг меъморчилик дурдоналари, гўзал бинолари ва метро бекатларидан бири билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этиш жоизки, бу каби амалий саъй-ҳаракатлар юртимизнинг дунё саҳнидаги маданий, тарихий аҳамиятини ошириб, сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга ҳам ҳисса қўшади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Ипак йўли бўйлаб велотур лойиҳаси ишлаб чиқилди