Буюк Британияда жума куни ҳукуматни бошқараётган Консерватив партиянинг янги етакчиси сайлови бўлиб ўтди. Мазкур қиролликда консерватив партия раҳбари ўз-ўзидан ҳукумат бошқарувини ҳам қўлига олади.
ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, турли маълумотларга кўра, 160 мингдан 200 минг кишигача етадиган партия аъзолари номзод учун овозларини анъанавий равишда почта орқали ёки онлайн режимда жўнатиши мумкин.
Бугун якшанба куни барча овозлар ҳисоб-китоб қилинади ва 5 сентябрда янги бош вазири номи эълон қилинади. У номи эълон қилингандан эртаси куниёқ вазифасини бажаришга киришиши керак, лекин аввал Буюк Британия қироличаси Елизавета II қабулида бўлади. Шу куни қиролича ҳукумат раҳбарлигидан кетаётган Борис Жонсонни ҳам қабул қилади.
Бош вазирлик лавози учун кураш мамлакатнинг амалдаги ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва собиқ молия вазири Риши Сунак ўртасида кечмоқда.