Буюк Бобурийлар салтанати тарихи манбашунослиги (+видео)
Буюк Амир Темурнинг бешинчи авлоди Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистон ва Афғонистонни забт этган буюк саркарда ва давлат арбоби, лирик асарини шарқ шеъриятининг ёрқин асарлари билан таққослаш мумкин бўлган буюк шоир, буюк ёзувчи, географ ва тарихчи, биолог каби истеъдодларга эга бўлган инсон эди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистонни қўлга киритиши туфайли Ҳиндистонда буюк ўзгаришлар содир бўлди, санъатда, меъморчилик ва маданиятнинг қатор соҳаларида улкан ўзгаришлар юз берди. Бобурнинг тарихчи, географ, этнограф, насрий ёзувчи ва шоир сифатидаги лаёқати ҳозирги кунда жаҳон шарқшунослари томонидан кенг эътироф этилмоқда. Тарихчи, истеъдодли сўз санъаткори, давлат арбоби ва саркарда Бобур вафотидан тўрт асрдан кўпроқ вақт ўтди, аммо унинг номи боқийдир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jvOiUSmv3uY" title="Buyuk Boburiylar saltanati tarixi manbashunosligi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА