Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом олами мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос объектининг тегишли номзоднома ҳужжатларини тайёрлаб, Ислом олами мероси қўмитасига тақдим қилган эди.

Ислом олами мероси қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлисида Бухоро 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти”, деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та – Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди.  

Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иордания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам ушбу рўйхатга киритилди.  

Шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос объектларини реставрация қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқиёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCO ва Ислом олами мероси қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди.  

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди