Бугун 4 декабрь соат 17:50 да Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида табиий газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида газ портлаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 1 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Шунингдек, воқеа жойида яна икки нафар фуқаро бўлган. Уларнинг аҳволи айни пайтда яхши. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар йўқ.
ФВВ Бухоро вилояти бошқармаси матбуот котиби Миржон Файзуллаевнинг хабарига кўра, ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда. Ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилади.
Зариф Комилов, ЎзА