Бухорода журналистлар учун хавфсизлик бўйича амалий тренинг ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида “Журналистлар учун хавфсизлик тренинги: рақамли, психологик ва ҳуқуқий ҳимоя” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими вакиллари, таҳририятлар муҳаррирлари, телерадио журналистлари ҳамда блогерлар иштирок этди.
[gallery-30696]
Семинар давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий фаолиятида учрайдиган хавф-хатарлар, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш усуллари, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари, шунингдек, мураккаб вазиятларда хавфсиз қарор қабул қилиш масалалари ҳаётий мисоллар ва амалий кейслар асосида муҳокама қилинди.
Тадбир ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш маркази ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА