Бухорода ёшлар ташаббуслари намойиш этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳрида “Ташаббуслар марафони” ташкил этилди.
Сомонийлар истироҳат боғида ўтказилган тадбир доирасида тадбиркорлик, китобхонлик, волонтёрлик, хорижий тилларни ўрганиш, маданият ва санъат, сунъий интеллект ҳамда стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўргазма ва тақдимотлар намойиш этилди.
[gallery-29898]
Марафон иштирокчилари тажрибали мутахассислар, тадбиркорлар ва ижодкорлар билан мулоқот қилиш, ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этиш имкониятига эга бўлди.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, кун давомида ўтказилган тадбирларда 115 мингга яқин ёшлар ва фуқаролар иштирок этди.
Тадбир якунида гала-концерт дастури намойиш этилди ҳамда илм-фан, ижод ва жамоатчилик фаолиятида намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар тақдирланди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА