Ўтган йили Истанбул саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш ташаббуси илгари сурилди. Бу ташаббус барча қардошлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Туркий давлатлар ташкилотининг реал салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳамиятини ошириш ва халқаро ҳамжамиятдаги ролини кучайтиришга хизмат қилади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми ўтказилмокда. 

[gallery-7423]

“Ёш лидерлар форуми” 2018 йилдан буён туризмни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Шу кунга қадар ушбу форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўтказилган. Форумда илк маротаба Бухоро шаҳри “Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” деб тантанали равишда эълон қилиниши, Ёшлар марказида эса “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи ва “Туркий дунё ёшлари боғи” очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми бошланди