ФОТОРЕПОРТАЖ
Таълим сифатини ошириш педагог кадрларнинг сифат таркиби, муаллимнинг касбий маҳоратига боғлиқ. Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг билими ва касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълимдаги бундай ислоҳотлар келажагимиз равнақига хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтказилган педагог-кадрлар аттестацияси натижаларига кўра, Бухоро вилояти 62,5 фоиз ўртача натижа билан республикада пешқадамлик қилди. Шунингдек, янги тартибдаги оммалаштириш платформаси орқали 370 нафар педагогнинг иш тажрибаси туман, 115 нафар ўқитувчининг иш тажрибаси вилоят, 14 нафар педагогнинг иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди. Бу вилоятда таълим сифатининг ошаётганидан дарак.
[gallery-19238]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА