Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадибр ўтказилди.
Унда Пешку тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.Ф.(аёл) энди дунёга келган фарзандини сотиш мақсадида, ўз онаси билан ушбу жирканч жиноятни содир этиш учун олдиндан жиноий тил бириктиради. Натижада она ва қиз бир гуруҳ бўлиб, тиббиёт муассасаси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога 8 млн сўмга баҳолаб сотаётган вақтида қўлга тушади ва бу иш тегишли тартибда расмийлаштирилади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 135-модда 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА