Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят секторлари, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари қатнашди.
Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиб, эҳтиром кўрсатди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида бўлиб ўтди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА