Бухорода ҳудудий брендларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, Халқаро товар белгилари уюшмаси (INTA) ҳамда Туркия патент ва товар белгилари идораси (Türkpatent) ҳамкорлигида “100 та янги бренд” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, халқаро ва миллий экспертлар, шунингдек, муваффақиятли маҳаллий брендлар, дизайн агентликлари ва баҳолаш ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
[gallery-28457]
Мазкур лойиҳа ҳудудий брендларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА