Бухорода “Ҳоким соврини учун” фан олимпиадаси барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда байрамона тарзда ташкил этилди. Математика фанидан ўтган олимпиадада жами 1744 нафар 8-10-синф ўқувчилари жалб этилди.

Белгиланган талаблар асосида ўтказилган тест натижаларига кўра, иштирокчилар орасидан жами 121 нафар ғолиблар аниқланиб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан муносиб рағбатлантирилади. 

– “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан иқтидорли ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш мақсадида ушбу фан олимпиадаси ташкил этилди, – дейди Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамза Эллиев. – Мазкур олимпиада бир босқичда (туман, шаҳар босқичи шаклида) 8-10-синф ўқувчилари орасида 12 та фан йўналиши бўйича 14 августга қадар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиб борилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Ҳоким соврини учун” фан олимпиадаси бошланди