Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ҳаво шарлари кўкка парвоз қилди

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухорода “Ёшлар туризми ҳафталиги”нинг бошланиши муносабати билан “Ҳаво шарлари” фестивали ўтказилди.

Ушбу ранг-баранг байрам тадбири давомида ҳаво шарлари парвозини томоша қилиш, қизиқарли фотосессияларда иштирок этиш мақсадида шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонлар ташриф буюрди.

[gallery-21131]

Айни дамда вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар кўҳна ва қадимий Бухоронинг диққатга сазовор жойларни томоша қилиш билан биргаликда, шаҳар кўчаларидаги байрамона декорациялар, Янги йил тадбирлари, Қорбобо ва Қорқиз томошаларидан завқ олмоқда. 

Таъкидлаш керак, Янги йил байрами муносабати билан сайёҳлар учун 10 январга қадар Бухоро вилоятидаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари (жойлаштириш воситалари, умумий овқатлантириш шохобчалари, транспорт воситалари) томонидан 5 фоиздан 40 фоизгача ихтиёрий чегирмалар тақдим этилмоқда. Бу ўз навбатида, вилоят туризм соҳасининг ривожланишига ҳамда сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА