Бухоро шаҳар ҳокимлигида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ёш мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича тақдимот ташкил этилди.

Унда вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари, шаҳар ва туманлар студияларидан ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тақдимотда давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2018 йил 25 сентябрда ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси олдига миллатнинг интеллектуал қатламини тайёрлаш, хорижда истиқомат қилаётган, замонавий билим, малака ва илғор илмий-амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мунтазам мулоқот ўрнатиш талаби қўйилгани, бу борада самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ёш кадрларга илғор хорижий университетлар ва илмий марказларида магистратура ва докторантурада ўқитиш, дунёнинг етакчи стажировка ўташ ва малака ошириш таълим дастурлари бўйича стипендиялар эълон қилиб келмоқда. Жамғарма томонидан очиқ стипендия танловлари орқали 2018 йилда 375 нафар, 2019 йилда 605 нафар иқтидорли ва истиқболли мутахассислар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония, Канада, Россия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа 20 дан ортиқ етакчи давлатларда таълим олишгани ҳам айтиб ўтилди. Стипендиялар 5 та танлов ўтказиш йўналишлари бўйича ажратиладиган бўлди.

Таълим, илмий тадқиқотлар, соғлиқни сақлаш, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари кесимида, ўтган йиллардан фарқли равишда 4 та таълим дастури бўйича: докторантура, магистратура, стажировка ва малака ошириш йўналишларида ҳам стипендиялар ажратиладиган бўлди. Мазкур қарорга биноан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялар танловларни ташкил этиш механизми ва унинг муддатлари ишлаб чиқилган. Унда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар эҳтиёжларини ўрганишдан бошлаб токи стипендиатларга сертификатлар топшириш жараёни аниқ белгиланган.

Тақдимот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бу йўналишдаги ишларни ривожлантириш борасида ўз таклифларини берди.

Тақдимот якунида 2019 йилда жамғарма стипендиясини қўлга киритиб, ўша йил сентябрь-декабрь ойларида Италияда амалиёт ўтаб, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини қўлга киритган Бухоро давлат университетининг Туризм ва меҳмонхона хўжалиги кафедраси мудири Зиёдулла Нуровга диплом топширилди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Эл-юрт умиди” жамғармасининг тақдимоти бўлиб ўтди