Бухорода чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида бир гуруҳ чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳаллий ҳокимлик, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши вакиллари, фахрийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
Маросимда сўзга чиққанлар ёшларга ҳарбий хизмат давомида интизомли, матонатли ва жасур бўлиш, берилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, ҳарбий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаш борасида тавсия ва тилаклар билдирди. Шунингдек, армия сафида хизмат қилиш ёшларни чиниқтириб, уларда масъулият ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаши таъкидланди.
Тадбирда чақирилувчиларга эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.
[gallery-28136]
Муддатли ҳарбий хизмат давомида йигитлар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, қурол-аслаҳалардан фойдаланиш, жанговар тайёргарлик, жисмоний чиниқиш ва ҳарбий интизом қоидаларини ўрганади. Шу билан бирга, уларда жамоада ишлаш, масъулиятли бўлиш ва Ватан манфаатларини ҳимоя қилиш каби муҳим фазилатлар шаклланади. Йигитлар бир қаторда касбга ҳам ўқитилиб, махсус сертификатларга эга бўлади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА