Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро вилояти аҳолисидан 35 минг 574 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 31 минг 812 таси ҳудудий ташкилотларга юборилган. 9 минг 132 таси ижобий ҳал этилган. Аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш даражаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга камайган.  

– Мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда кўпгина идоралар ва Бухоро шаҳар, Жондор  ва Когон туманлари ҳокимликлари томонидан  мурожаатлар деярли ижобий ҳал этилмагани аниқланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. –Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, муаммоси ҳал этилмаганлиги натижасида 3 минг  332 та такрорий мурожаат келиб тушган. Бу 2021 йилнинг мос даврига (670 тага) нисбатан 5 баробарга кўп.  

Бухоро шаҳрида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ўтган давр давомида келиб тушган 7 минг 734 та мурожаатларнинг 6 минг 844 таси кўриб чиқилган,  – дейди Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров.  – Шундан 1 минг 367 таси ёки 19,9 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолган 890 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатлар ҳисобланади. 

[gallery-8224]

Мурожаатлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, ўтган давр давомида 238 нафар фуқаролар томонидан ўз мутахассислиги бўйича юқори маош тўланадиган жойда ишга жойлаштириш сўралган. Афсуски, бугунги кунда иш сўраб келаётган фуқароларимизга мавжуд бўш иш ўринларини кўрсатганимизда турли баҳоналарни рўкач қилишади. 

Маоши камлиги, ёки бориб келишдаги муаммо, оғир ишларни бажармасликни билдиришади. Шунингдек, 338 нафари оилавий ва ижтимоий масалалар бўйича суд қарорларидан норозилиги ҳамда 407 нафари уй-жой билан таъминлаш бўйича мурожаат қилган бўлиб, ушбу масалалар умумий мурожаатларга нисбатан энг кўп ҳисобланади.  

Аҳоли томонидан асосан ижтимоий нафақалар тайинлаш, моддий ёрдам ва ҳомийлик, давлат органлари ходимлари хатти-ҳаракатлари, иш билан таъминлаш ва бандлик, мажбурий ижро, алимент ва қарз суммаларини ундириш, судларда фуқаролик ишларини кўриш, банк кредитлари, уй-жой билан таъминлаш, электр таъминоти, камбағалликка қарши кураш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ масалалар энг кўп кўтарилган. 

Мурожаатларда, айниқса, йўл ҳаракати хавфсизлиги, камбағалликка қарши кураш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, ичимлик суви таъминоти, геодезия, кадастр ва картография, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, моддий ёрдам, ҳомийлик ва ижтимоий нафақалар билан боғлиқ масалалар кескин ошган. 

Давлат идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан 2 минг 647 та шикоят келиб тушган. Ички ишлар идоралари, банклар, мажбурий ижро бюроси, соғлиқни сақлаш, маҳаллий ҳокимият ходимлари фаолияти юзасидан шикоятлар сони юқорилигича қолмоқда. 

Бухоро вилояти, туман ва шаҳар ташкилотлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 310 таси муддати бузиб ёпилган. Асосан, Шофиркон тумани ҳокимлиги, Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Бухоро вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида мурожаат белгиланган муддатлари бузиб ёпилган.  

Шунингдек, кўриб чиқиш жараёнидаги мурожаатларнинг 445 таси белгиланган муддатлари ўтиб кетган бўлса-да, кўриб чиқилмаган. Асосан, Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида мурожаатлар муддати ўтиб кетган бўлса-да кўрилмасдан қолдирилган.  

Мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг ҳал этилиши даражаси бўйича энг паст кўрсаткичлар Когон тумани 4-сектор, Бухоро шаҳри 1-, 3- ва 4-секторлари, Жондор тумани 1-сектор, Қоровулбозор тумани 1- ва 4-секторларида кузатилмоқда. 

– Аҳоли талабларига кўра, Бухоро шаҳар 1 сектори ҳудудида 2022 йил 6 январда тасдиқланган сайёр қабул режа жадвалига асосан ўтган давр давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами бўлиб 27 маротаба сайёр қабул ўтказилди, – дейди Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров. – Ўтказилган сайёр қабулларда мурожаат қилган 1 минг 491 нафар фуқароларнинг 124 та мурожаати жойида ҳал этилди.  

227 нафар фуқароларга соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам ажратиш, 792 нафарига уй-жойини таъмирлаш, электр, газ, сув, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, тадбиркорлик ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Қолган 348 нафар фуқароларнинг ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, суд, қурилиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

2022 йил биринчи ярим йилликда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан 1 минг 414 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Унда 7 минг 374 та масалага оид мурожаат келиб тушган. Шундан 4 минг 523 таси қаноатлантирилган. 
Таҳлилларга кўра, сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабулларни ташкил қилишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган. 

Бухоро шаҳар 1-сектор раҳбари томонидан 3 та, Жондор тумани 3-сектор раҳбари томонидан 2 та сайёр қабуллар белгиланган муддатда ўтказилмаган. Вилоят сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилишидан олдин, оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилиб, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда самарали ташкил қилинаётган бўлса-да, аксарият туман (шаҳар) сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари тўғрисида ўз вақтида эълон берилмаган. Жамоатчиликка маълум қилинмаслиги натижасида фуқаролар ўз муаммолари бўйича юқори ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.  

Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 193 та тақдимнома ва 70 та таклиф ҳамда Халқ депутатлари Кенгашларига 95 та ахборот киритилди. Киритилган ҳужжатларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 225 нафар ходими огоҳлантирилди, 49 нафар ходимга нисбатан “Ҳайфсан”, 4 нафар ходимга ойлик иш ҳақидан жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди, 15 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 6 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Зариф Комилов,  
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш даражаси пасайган