“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан аҳоли хавфсизлигига эътибор берилмоқда. Ҳар бир ҳудуд истеъмолчиларининг хонадонларидаги газ жиҳозлари техник ва профилактик кўрикдан ўтказилмоқда.

Газ таъминоти филиалида фаолият олиб бораётган 160 нафар чилангар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш давомида улардан тўғри фойдаланиш, юзага келган носозликни ўзбошимчалик билан таъмирламай, аксинча, вақтида соҳа ходимига мурожаат қилиши зарурлиги борасида тушунтиришлар берилмоқда.

Жорий йил январь ойидан бошлаб бугунги кунга қадар 131 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 3 мингга яқин улгуржи истеъмолчиларининг газ жиҳозларига хизмат кўрсатилди.

Умумий ҳисобда эса 300 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилиб, истеъмолчи хавфсизлиги таъминланди.

- Ходимлар томонидан ҳар бир газ жиҳозига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишига эътибор қаратилмоқда, – дейди газ таъминоти филиали масъул ходими Саъдулло Халилов. - Аҳоли томонидан баъзан қаршиликлар кўрсатилиши мумкин, яъни истеъмолчи газ жиҳозига хизмат кўрсатилишига тўсқинлик қилади. Аммо Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланганидек, ҳар бир истеъмолчи газ жиҳозининг созлигига масъул ҳисобланиб, техник кўрик ташкил этилиши мажбурий эканлигини билиши шарт. Тегишли тартибда нарх белгиланганлиги ҳам турли муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Фуқаролардан эътиборли бўлиш, хавфсизликка риоя этиш, муҳими, ўзининг фуқаролик ҳуқуқини билиш талаб қилинади. Истеъмолчининг хавфсизлиги нафақат ўзи, балки атрофдагиларнинг ҳам хотиржамлигини таъминловчи омилдир. Шунинг учун ҳар қандай мавсумда газ жиҳозларининг техник ва профилактик кўригини ташкил этишда масъулиятли бўлиш шарт.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 300 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди