Бухоро вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида “Кредит қарздорлиги ва уларни судда кўриш билан боғлиқ муаммолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги банк филиалларининг юридик хизмат ходимлари ва кредит бўлими раҳбарлари қатнашди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида банклар иштирокидаги низолар бўйича судда жами 907 та даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Шундан 785 та даъво аризаси мазмунан кўрилган. 96 та даъво ариза қайтарилган ва 10 тасини қабул қилиш рад этилган. Кўриб чиқилган ишларнинг 735 таси қаноатлантирилган. 26 та даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. 19 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган. 5 та даъво ариза бўйича иш юритиш тугатилган.  

– Давра суҳбатида туманлараро иқтисодий судларда банклар иштирокидаги ишларни кўришда муаммоли ҳолатлар юзага келаётганлиги танқид остига олинди, – дейди вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти Нурбек Раҳимов. – Камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Муаммоларнинг ечимига оид таклифлар берилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, низоларни кўриш жараёнида банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўз вақтида мониторинг ишлари олиб борилмаётганлиги, шунингдек, муаммоли активларни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаслиги натижасида, уларнинг ўсишига йўл қўйиб келинмоқда. Кредит ва гаров шартномаларини расмийлаштиришда банк масъул ходимларининг кредит олувчининг ёки гаровга қўювчининг ҳуқуқ лаёқати етарли даражада текширилмаслиги ва натижада низоли битимларнинг тузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлмоқда. Юридик хизматнинг даъво-талабнома ишларини расмийлаштиришда асоссиз равишда суғурта компаниялари солидар жавобгар сифатида кўрсатилиб, суғурта компанияларининг беҳуда оворагарчиликларига сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилди.  

Йиғилишда барча банк масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 3 ойда банкларга оид қарийб мингга яқин низо бўйича судга мурожаат қилинган