Бухорода 20 минг тоннагача омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди
Бухоро вилоятида чорвадорларни арзон ем маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "BUXORO QORAKO'L KLASTER" МЧЖ томонидан 700 миллион сўмлик йирик ва майда шохли молларни озиқлантиришга мўлжалланган донадор омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
Айни кунларда комплекс биносининг қурилиш-монтаж ишлари якунланиш арафасида бўлиб, том қисмини ёпиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган. Ушбу донадор омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиши орқали кунига 10 тоннадан 20 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА