Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Муроджон Умаров бу ҳақида маълум қилди.
Анжуманда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари журналист, блогер, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари қатнашди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 минг 376 та давлат экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маъмурий жарималар қўлланилган. 144 та ҳолат юзасидан 364,932 миллион сўм табиатга етказилган зарар ундирилган. Шундан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналишида 262 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан 64,155 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилган.
[gallery-8085]
Сув ресурслари йўналишида 95 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан 42,390 миллион сўм, чиқиндиларни назорат қилиш йўналишида 576 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан 216,675 миллион сўм маъмурий жарималар ундирилган.
Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, биохилмахиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар йўналишида ҳам ҳуқуқбузурларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт кесилиши билан боғлиқ 84 та қонун бузулиш ҳолатлари аниқланган. 205 та мевали ҳамда манзарали дарахтлар кесилган, шикастланган ва зарар етказилганлиги учун ҳуқубузарларга нисбатан 113 миллион 400 минг сўм жарима ҳамда 98 миллион 923 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Саксовул буталарини кесиш, синдириш билан боғлиқ 28 та қонун бузулиш ҳолатлари аниқланиб, 37 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилган ҳамда 33 миллион 717 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Бошқа буталар яъни қандим, юлғун, черкиз буталарини синдириш билан боғлиқ 29 та қонунбузулиш ҳолати аниқланиб, 33 миллион 750 минг сўм жарима қўлланилган ҳамда 3 миллион 100 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Ов қилиш билан боғлиқ 32 та қонун бузулиш ҳолати бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 44 миллион 550 минг сўм жарима ҳамда 8 миллион 343 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Шунингдек, Балиқ овлаш билан боғлиқ 31 та ҳолат аниқланган бўлиб ҳуқубузарларга нисбатан 43 миллион 200 минг сўм жарима ҳамда 6 миллион 840 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА