– Бугунги кунда қурилиш иншоотида 30 дан ортиқ ишчилар барча санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда меҳнат қилмоқда, – дейди “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ матбуот хизмати раҳбари Шерзод Камалов.

Барчаси йўловчи ва сайёҳлар учун

– Ҳозирда девор бўлинмаларини қуриш, пардозлаш, терминал майдонини текислаш, кабелларни электрга улаш ва ташқи сув таъминоти ишлари якунланмоқда. Шунингдек, объектда видеокузатув, ёнғин хавфсизлиги, иситиш, шамоллатиш ва совутиш учун пайвандлаш жараёнлари амалга оширилаётир.

Йўловчи терминалининг қабул қилиш зали реконструкциядан кейин барча халқаро талабларга жавоб беради. Соатига 400 йўловчини қабул қилиш имконияти яратилади. Янги терминал зарур замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Бу ерда, намозхона, ногиронлиги бўлган кишилар учун ҳам тегишли қулайликлар яратилади. Шунингдек, янги бинода йўловчиларга сервис хизматлари кўрсатиш нуқталари яъни дўконлар, қаҳвахона ва бошқа хизмат пунктлари фаолият олиб боради. Бу, ўз навбатида, минтақада туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва аэропорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган қурилиш- таъмирлаш ишлари жорий йилнинг охирида якунланади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро халқаро аэропортининг 2-терминали қайта реконструкция қилинмоқда