Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари ҳамда "Teknopol Istanbul" мутасадди ходимлари ўртасида ташкил этилган видео мулоқотда айтилди.

Учрашув давомида томонлар шерикликни кучайтириш бўйича фикр алмашди, 2021 йил декабрь ойида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олди.

Ҳамкорликнинг дастлабки йўналишлари сифатида Бухоро шаҳрида қурилаётган ёшлар технопарки ҳудудида тиббиёт технологияларини ривожлантиришга қаратилган бизнес-инкубатор ташкил этиш, қўшма конференция, тренинг, танлов, семинар, давра суҳбати, қўшма илмий-конструкторлик лойиҳалари кўргазмаси ташкил этиш белгиланди.

Ўзаро тажриба алмашиш ҳамда акселерация дастури, иш сафари, илғор тажриба ташрифи, ҳамкорлик тармоғини яратиш, менторлик ва стартап учун қўшма ярмаркада иштирок этиш учун имконият яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Г.Сатторова,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро шаҳрида Туркия билан ҳамкорликда бизнес-инкубатор ташкил этилади