Аризалар 10 та масъул ташкилотлар томонидан ўрганилган.
Бухоро шаҳрида жорий йилнинг март ойидан октябрига қадар жами 922 нафар фуқаро ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) https://my.gov.uz/, https://arm.gov.uz/ ва янги тизим http://subsidiya.idm.uz/ орқали ипотека кредитига давлат субсидияси бериш бўйича аризалар юборган. Аризалар 10 та масъул ташкилотлар томонидан ўрганилган.
279 та ариза уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ деб топилган. 643 та ариза эса рад этилган.
Жорий йилнинг 6 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити меҳанизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Бухоро шаҳрида Ипотека кредитига давлат субсидияси бериш бўйича ариза олиш тўхтатилди.
Зариф Комилов, ЎзА