Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жорий йилнинг март ойида “Management Certification” сертификатлаштириш ташкилотининг мамлакатимиздаги аудиторлари, Италия ва Грециянинг соҳа мутахассислари онлайн иштирокида ISО 45001:2018 халқаро стандарти (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш стандарти) бўйича қайта сертификатлаш ташқи аудити ўтказилган эди.

Аудит давомида завод ходимлари бошқарув тамойиллари талаблари бўйича юқори малакага эга эканлигини намойиш этди. Европа органлари томонидан заводга ишни юқори савияда ташкил этгани, хавфсиз меҳнат шароитларини яратгани, тизимни мунтазам такомиллаштиргани учун “Платина” сертификати берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бошқарув тизимларини ривожлантириш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. Бу ютуқ Бухоро НҚИЗ жамоасининг самарали меҳнати маҳсулидир.

Эришилган натижа сармоядорларни жалб қилиш истиқболларини яратади. Шунингдек, республикамиз ва нефть-газ саноатининг жаҳондаги мавқеини юксалтиради. Ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тарихида биринчи марта ISO 45001:2018 халқаро стандарти бўйича “Платина” сертификати қўлга киритилди.

“Management Certification” МЧЖ  томонидан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ раҳбариятига корхонанинг соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизими ISO 45001:2018 халқаро стандартига мувофиқлиги тўғрисидаги “Платина” сертификати топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро НҚИЗ “Платина” сертификатини қўлга киритди