Бутунжаҳон туризм куни(+видео)
Пойтахтимизда Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда соҳа ходимлари, тадбиркорлар ва хорижий меҳмонлар жам бўлиб, Президент табриги ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда таъкидланганидек, жорий йил бошидан буён Ўзбекистонга 9 миллиондан ортиқ хорижий саёҳатчи ташриф буюрган. Шунингдек, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб, инфратузилма ва хизмат турлари янада кенгаймоқда.
Байрам доирасида туризмни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиб, ғолибларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун йўлланмалар топширилди ва якунда байрам концерт дастури намойиш этилди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Салимжон Обиджонов, ЎзА