Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилди. Унда ҳудуддаги саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, туризм, бунёдкорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Дастлабки манзил Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон бизнес сити” ҳудудидаги янги бунёдкорлик ишлари бўлди. Унда шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, Тошкент вилояти бизнес марказларини қуриш дирекцияси бош директори Сарвар Кадиров ва бошқа соҳа вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.  

Тошкент вилояти маркази 2017 йил Нурафшон шаҳрига кўчирилди. Президентимиз 2019-2021 йилларда бу ерга келганида замонавий мажмуалар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Тасдиқланган бош режага асосан қурилиш ишлари 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичда 114 гектар ер майдонида 72 та бино ва иншоотлар, 2-босқичда 95 гектар майдонида 80 та бино ва иншоотлар, 3-босқичда 37 гектар майдонда 48 та бино иншоотлар қурилиши мўлжалланган.  

Ҳудудда 168 ўринга мўлжалланган «Президент мактаби» фойдаланишга топширилди. Мазкур таълим муассасаси 2 қаватли бўлиб, 168 ўринга мўлжалланган. Бу ерда ўқувчилар учун барча қулайликлар яратилган. Шунингдек “Nurafshon business city” ҳудудида бугунги кунда Тошкент вилояти прокуратураси биноси, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маъмурий бинолари каби кўплаб объектлар қурилиши бошланган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорларига асосан «Нурафшон бизнес сити» ҳудудидан Зулфия Зокирова номидаги боғ барпо этиш учун 2.97 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. «Элбек номидаги кутубхона», «Ёшлар ижодиёт саройи», «Театр», «Кўп тармоқли универсал спорт мажмуаси» объектлари қурилиш ишлари учун Дирекция ҳудудидан ер майдонлари ажратилган. Ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари лойиҳачи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Г-62 йўлида амалга оширилаётган муҳандислик коммуникация тармоқларидан ичимлик сув тармоғининг 2.5 киломтери тўлиқ якунланган. 2.3 киломтер оқова сув тармоғи тортилган, 2.4 километр алоқа кабеллари ёткизиган, 1-2 киломтер табиий газ қувурлари тортилган. Бундан ташқари, умумий узунлиги 6,8 киломтер бўлган ётиқ ёпиқ дренаж ишлари тўлиқ бажарилган.  

Мазкур қурилиш ишларининг бориши юзасидан тегишли тартибда назорат ишлари ташкиллаштирилган. Ҳудудда транспорт воситаларини ҳаракатланиши учун «Лойиҳавий Г-62» автомобиль йўлининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда мазкур автомобиль йўлининг 1,2 киломтер қисми қурилиб фойдаланилмоқда. 

— “Nurafshon Business City” нинг аксарият қисми умумий майдони 83,6 гектарга яқин бўлган замонавий ва ҳозирги кун архитектура талабларига жавоб берадиган кўп қаватли турар-жой биноларидан иборат бўлади, — дейди Тошкент вилояти бизнес марказларини қуриш дирекцияси бош директори Сарвар Кадиров. — Уйларнинг режадаги баландлиги 7 дан 16 қаватгача бўлиб, унда ўртача тахминий сиғими 37 минг ахоли учун 300 дан ортиқ уйлар жойлашади. Турар-жой мажмуалари 21 асрнинг барча тенденцияларини уйғунлаштиради. Ички ва ташқи ҳудудлар ландшафт дизайнининг барча қоидаларига мувофиқ жиҳозланган нозик яшил майдонлар билан безатилади. Тошкент вилояти жамоат транспортининг ҳаракат тезлиги ва аҳоли учун қулай, мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда хавфсиз йўл ҳаракатини ташкил этиш мақсадида Туркия давлатининг мутахассислар билан биргаликда Нурафшондан ўтувчи ва Тошкент шаҳри Бектемир туманигача (4Р2 «Тошкент шаҳри – Нурафшон шаҳри – А373 автойўли») автобусларнинг тезкор ҳаракатини ташкил этиш, яъни “Bus rapid transit” тизимида жамоат транспортини ташкил этиш лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик лойиҳалари экологик тоза шаҳар концепцияси асосида амалга оширилади