Бухорода янги масжид фаолиятини бошлади
“Усмон ибн Аффон” жоме масжиди Бухоро тумани, “Янгиобод” МФЙда жойлашган.
Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Усмон ибн Аффон” жоме масжиди 119-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Республика бўйича масжидлар сони 2 минг 76 тага етди.
“Усмон ибн Аффон” жоме масжиди Бухоро тумани, “Янгиобод” МФЙда жойлашган.
Хозирги кунда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 597 та. Диний ташкилотлар сони 116 тани ташкил этади. Шундан 106 таси исломий йўналишда. 10 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлардир.