Венгрия бош вазирининг ташрифи кутилмоқда.
Хабарингиз бор, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Шу муносабат билан Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бугун, 9 ноябрь куни саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилади.
Хусусан, «Samarkand Regency» меҳмонхонасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг савдо вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ОАВ учун брифинглар ўтказиши кўзда тутилган.