Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган.

12 декабрь

У 1966 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. Талабаликнинг сўнгги босқичларида ўқишни сиртдан давом эттиради. У бу даврда “Саодат” журналида ҳам ишлайди.

Ёзувчининг биринчи китоби саналган “Тоғ оҳуси” очерклар тўплами 1974 йил чоп этилди. Ижодкор 1975 йилда эълон қилинган “Боғдон қашқири” қиссасида биринчи марта босмачилик ҳаракати иштирокчиларини миллий озодлик курашчилари сифатида тасвирлайди. Адиб ўзининг 1981 йил “Шарқ Юлдузи” журналида чоп этилган “Ўлмас қоялар” романида ушбу мавзуни давом эттиради. Романда Ўрта Осиёга рус босқинини қоралайди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ўтган йилнинг октябрь ойида “Гурунг” суҳбатлар туркуми лойиҳаси доирасида “Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон): “Барча китобларим Ватан, миллат учун ёзилган” сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Унинг ЎзА сайтида “Ёзувчилар уюшмаси йўлланмаси билан” рукнида эълон қилинган публицистик мақолалари ўқувчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун