III МДҲ ўйинлари ташкилий қўмитаси маълумотига кўра, 23 та спорт тури бўйича Озарбайжоннинг 7 та шаҳрида ташкил этиладиган мусобақаларда 13 та мамлакатнинг 1 минг 624 нафар спортчиси 246 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Ўйинларда Озарбайжоннинг 340 нафар спортчиси қатнашиш талабномаларини тақдим этган бўлса, Покистон - 4, Россия - 262, Ўзбекистон - 254, Беларус - 240, Қозоғистон - 147, Тожикистон - 144, Қирғизистон- 126, Туркманистон - 48, Туркия - 38, Куба - 11, Қувайт - 6, Уммон  давлатининг 4 нафар спортчиси III МДҲ ўйинларида ғолибликка даъвогарлик қилади.

Кеча ўйинлар олдидан Озарбайжонга етиб борган Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов раислигида  zoom платформаси орқали спорт турлари бўйича мамлакатимиз спорт федерациялари раҳбарлари ва мураббийлар иштирокида мусобақаларга тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мулоқот давомида Озарбайжонга етиб борган спортчиларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, мусобақалар олдидан ташкил этиладиган машғулот тизими, уларнинг кайфияти, саломатлигини асраш, руҳий мувозанатини мустаҳкамлаш, баҳсларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш каби масалалар хусусида фикр юритилди. Ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, III МДҲ ўйинлари 8 октябрга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Озарбайжонда III МДҲ ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади