86 йиллик танаффусдан кейин Истанбул шаҳрида масжидга айлантирилган Аё София ибодатхонасида илк жума намози ўқилади. Унда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған иштирок этиши кутилмоқда.

Туркия Давлат кенгаши 10 июлда Аё София ибодатхонасини музейга айлантирилиши ҳақидаги 1934 йилда қабул қилинган қарорни бекор қилди. Шундан сўнг Эрдоған ибодатхонани масжидга айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Туркия ибодатхонани аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай сақлашга ваъда берган. Иншоот деворларидаги суратлар фақат намоз вақтида парда билан ёпиб қўйиладиган бўлди. Туристлар аввал Аё Софияга 100 лира (тахминан 15 доллар) тўлаб кирган бўлса, энди улар бинога бепул кириши мумкин.

Коронавирус пандемияси сабаб ҳукумат жума намозига таклиф қилинганлар сонини чеклашга мажбур бўлди. Аё София ичида 500 киши, қолганлар ташқарида намоз ўқийди. Намоз ўқийдиганлар ниқоб тақиши мажбурий, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати ҳам текширилади.

Тадбирда 736 шифокор, 100 дан ортиқ тез ёрдам машинаси ва санитар вертолёти ҳозир бўлади.

Жамоат тартибини сақлаш учун қарийб 20 минг полициячи жалб этилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Аё София ибодатхонасида 1934 йилдан буён илк бор жума намози ўқилади