
2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, бугун соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиши, ўз маълумотларини ўзгартириши ва тест синови учун тўловни амалга ошириши (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.
Давлат тест маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Наманган давлат университетига абитуриентлардан энг кўп ҳужжат келиб тушган.
Н.Усмонова, ЎзА