Сўнгги йилларда йўл қурилиши соҳасида тўпланган тажриба, амалиётга татбиқ қилинаётган халқаро талаблар туфайли кенг ва равон йўл, йўл ўтказгич, кўприк, пиёдалар учун ер ости ва усти йўллари бунёд этиляпти.

Бу саъй-ҳаракатлар сабаб аҳолининг узоғи яқин бўлиб, автотранспортларнинг ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда.

Ҳозир Тошкент вилоятида жами 14 минг 157 км узунликдаги автомобиль йўллари ва 1 минг 11 та кўприк ва йўл ўтказгич мавжуд. Ушбу автомобиль йўллари тармоғида ҳаракат иштирокчиларига етарли шарт-шароитлар яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Вилоятда 2017-2021 йиллар давомида барча туман-шаҳарлардаги 3 минг 996,2 километр узунликдаги автомобиль йўллари тармоғи таъмирланди ва ривожлантирилди. Ушбу мақсадларга жами 3,7 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилди. Жумладан, умумий автомобиль йўлларининг 1 минг 32,9 километр узунликдаги қисми ва 32 та кўприк таъмирланган бўлиб, мазкур ишлар учун 2,5 триллион сўм сарфланди. Жойлардаги ички хўжалик йўлларининг 2 минг 954,5 километр қисми ва 9 та кўприк ҳам таъмирланган бўлиб, бу ишлар учун 1,2 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилди.

Хусусан, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Оққўрғон, Бўка, Пискент ва Оҳангарон туманларидан ўтувчи 108 километр қисми реконструкция қилинди. Қибрай тумани ҳудудида 15 километр узунликдаги янги автомобиль йўли қурилди, "Тошкент - Чирчиқ - Чорбоғ" автомобиль йўлининг 9 километр қисми капитал таъмирланди.

Бундан ташқари, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини боғловчи янги йўналишдаги 19,2 километр узунликдаги янги автомобиль йўли ва Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи 256 метр узунликдаги янги кўприк қурилди. Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларини боғловчи кўп йиллардан буён авария ҳолатида бўлган Чирчиқ дарёси устидаги 174 метр узунликдаги кўприк янгидан қурилди.

Ўз навбатида, аҳоли учун зарур бўлган ва ички йўлларда жойлашган, яъни, Янгийўл шаҳар ҳудудида 90 метр узунликдаги 3 дона янги кўприк, Оққўрғон тумани марказидаги Ёшлар боғига олиб борувчи “Шамалак” канали устидан ўтувчи 18,5 метр узунликдаги янги кўприк қуриш ва Янгийўл тумани ҳудудидаги Меҳнатобод ва Шабнам кўчаларини боғловчи “Жун” канали устидан ўтувчи кўприк қуриш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, Жаҳон банки иштирокидаги “Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида вилоятдаги умумий фойдаланишдаги Зангиота, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Янгийўл туманларидан ўтувчи 87 километр узунликдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар тизимли равишда давом этади. Бунинг учун вилоятдаги 870 километр автомобиль йўлларини таъмирлашга жами 1,1 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилади. Натижада 263 километр умумий фойдаланилаётган йўллар ва 29 та кўприк фойдаланишга топширилади. Жойлардаги 608 километр ички хўжалик йўллари, 21 та кўприк таъмирланади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/szdtRY1xorQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил Тошкент вилоятида 29 та кўприк фойдаланишга топширилади