Британия шаҳзодаси рафиқаси билан Ҳиндистонга боради
Буюк Британия Қироллиги Шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Ҳиндистонга сафари давомида Мумбайда бўлиб ўтадиган "Earthshot" мукофотини топшириш маросимида, шунингдек ҳинд крикети, модаси ва киноси билан боғлиқ бошқа тадбирларда иштирок этади.
DW нашри хабарига кўра, жуфтлик Ҳинд диёрида 3 кун бўлади. Малика учун Ҳиндистонга саёҳат Қироллик оиласи зиммасидаги халқаро вазифаларга аста-секин қайтиш йўлида муҳим босқичдир.
А.Маматов, ЎзА