Британия марафонида 2 киши ҳалок бўлди
Буюк Британияда ўтказилган дунёнинг энг йирик “Great North Run” ярим марафонида икки нафар 25 ёшли эркак вафот этди.
Ташкилотчилар маълум қилишича, мамлакат шимоли-шарқидан келган иккала иштирокчи ҳам 21 километр масофани босиб ўтиш давомида ҳушини йўқотган. Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган тезкор ёрдамга қарамай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш иложи бўлмади.
Ҳозир фожеа сабаби аниқланмоқда. Марҳумлар оилаларига ҳурмат юзасидан уларнинг шахсига оид тафсилот ошкор қилинмаяпти.
Дарвоқе, жами 63 000 югурувчи иштирок этган ушбу 45-анъанавий мусобақада Энди Бёрнем ҳам қатнашиб, бошпанасиз кишиларга ёрдам берувчи хайрия жамғармаси учун маблағ йиғишга ҳисса қўшди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА