Россия Федерацияси Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилган «БРИКС» ўйинлари якунига етди.

Дунёнинг 90 га яқин давлатидан 4 минг нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақаларда юртимиз спортчиларининг иштироки кўпчиликда ёрқин таассуротлар қолдирди.  

«БРИКС» ўйинларининг ўнинчи куни 80 та медаллар жамланмаси учун баҳслар ўтказилди. Мамлакатимиз вакиллари байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, белбоғли кураш спорт турларида етакчи давлатлардан бири эканини намойиш этди. Дзюдо ва қиличбозлик спорт турларида иштирок этган ёш спортчиларимиз совринли ўринларга ҳақли эканини амалда исботлади.  

Бокс жанглари сарҳисобига кўра, Россия спортчилари 24 та (15 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза), Ўзбекистондан 19 та (5-6-8), Ҳиндистон спортчилари 9 та (2-3-4), Хитой вакиллари 7 та (1-4-2) совринли ўринларни банд қилди.  

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақаларида Беларусь жамоаси 16 та олтин, 14 та кумуш ва 19 та бронза медали билан етакчиликка эришди. Россия 12-15-8 ҳисобида иккинчи, Ўзбекистон спортчилари битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритиб, кучли учликка якун ясади.  

Белбоғли кураш спорт турининг турли йўналишлари бўйича кечган мусобақаларда ўз уйингда деворлар ҳам суяйди ақидасига асосан Россия курашчилари 12 олтин, 5 кумуш, 4 бронза, жами 21 медаль билан 1-ўринни эгаллади. Улардан 1 та медаль кам жамғарган Ўзбекистон (7-9-4) ҳамда Қирғизистон вакиллари (2-5-13) 2-ўриндан жой олди.  

Айтиш лозим, «БРИКС» ўйинларининг Қозонда кечган мусобақаларида 25 та спорт тури бўйича баҳслар ўтказилган бўлса, 23-25 июнь кунлари Москвада яна иккита спорт тури – брейкдан ва акробатик рок-н-ролл бўйича «БРИКС» ўйинлари доирасидаги баҳслар ташкил этилади.  

Татаристон пойтахтида ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, мамлакатимиз спорт делегацияси умумий ҳисобда 114 та медаллар шодасига эга бўлган ҳолда Россия (502) ва Беларусь (242)дан кейинги поғонани банд этди. Олтин медаллар ҳолатида эса 90 та давлат орасида 4-ўринни эгаллади.  

Олтин медаллар бўйича Россия терма жамоаси 252 та олтин, 141 та кумуш ва 99 та бронза медали билан етакчиликка эришди. 2-ўрин Беларусь (55-85-107) вакилларига насиб этган бўлса, Хитой (20-24-18) 3-ўринни, Ўзбекистон (17-39-58) спорт делегацияси 4-ўринни банд этди. Ҳамюртларимиздан кейинги поғоналардан Бразилия (7-20-23), Эрон (4-12-20), Озарбайжон (4-9-21), Ҳиндистон (3-6-20) жамоалари жой олди.  

Ватанимиз спорт шуҳратини «БРИКС» ўйинларида улуғлаган спорт жамоаларимиз белгиланган вазифани уддаладими? Умуман, мазкур ўйинлар юртимиз спортчилари учун қандай аҳамиятга эга бўлди? Кўрсаткичлар кўзланган натижаларга мутаносибми?  

Мамлакатимизнинг 240 нафарга яқин спортчиси "БРИКС" ўйинларининг 23 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб борган бўлса, уларнинг деярли 40 фоизи совриндорлар қаторидан жой эгаллади. Айни ҳолат комплекс мусобақалар учун ижобий кўрсаткич ҳисобланади. Бокс, каратэ, самбо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, белбоғли кураш спорт турларида юртимизнинг етакчи спортчилари қатнашган ҳолда ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалади. Дзюдо, енгил атлетика, футбол фиджитал, спорт гимнастикаси, баскетбол фиджитал каби спорт турларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш спортчилар учун «БРИКС» ўйинлари халқаро спорт кўникмасини олишда муҳим роль ўйнади.  

Умуман олганда Қозон спорт майдонларидаги кўрсаткичлар эришилган натижаларга ҳар жиҳатдан мутаносиб. Аммо қайсидир спорт турларида, алоҳида спортчиларда, жамоаларда руҳий қувватни ошириш, техник-тактик маҳоратни янада тоблаш зарурлиги беллашувларда кўзга ташлангандики, бу мутахассис ва мураббийлар томонидан ўзаро муҳокама қилиниши тайин.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«БРИКС» ўйинлари: кўрсаткичлар кўзланган натижаларга мутаносибми?