БРИКС плюс саммити ўтган ҳафта халқаро ҳамжамиятда юз берган муҳим воқеалардан бири бўлди.

Тадбирда БРИКСга аъзо мамлакатлар – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, шунингдек Ўзбекистон, Жазоир, Аргентина,  Миср, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Малайзия ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев анжуманда онлайн нутқ сўзлаб, халқаро ҳамкорликнинг бир қатор устувор йўналишларини санаб ўтди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг инновацион технологиялар, рақамлаштириш, биотехнология ва Интернет воситаларини амалиётга жорий этиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги ҳақидаги фикрлари жуда муҳим. Зеро, илмий-техник ва инновацион тараққиёт Ўзбекистонда халқаро ҳамкорликнинг энг истиқболли, устувор йўналашлари этиб белгиланган. Замонавий технологияларни ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларига жадал жорий этиш республикамизни узоқ муддатли ривожлантиришнинг зарур шартидир. 

Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар “Глобал инновацион индекс” рейтингида дунёнинг 50 етакчи давлати рўйхатига киришдек муҳим мақсад йўлида инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган стратегик режа қабул қилинган. Бундан ташқари мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, илм-фанни, илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мақсадли ишлар амалга оширилди, илмий лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилди.

Айни шароитда Ўзбекистоннинг БРИКС плюс ишидаги иштироки табиий. Республикамизни инновацион ривожлантириш мақсади кўп жиҳатдан БРИКС  доирасидаги илмий-технологик ҳамкорлик стратегиясига мос.

Уюшма доирасидаги ҳамкорлик ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тадқиқот ва ишланмалар сектори иштирокчиларининг саъй-ҳаракатини бирлаштириш имконини беради. Бугунги  кунда технологик тадқиқотлар, инновацион ишланмаларга ажратилган глобал инвестициянинг 17 фоизи, илмий журналлардаги мақолаларнинг 27 фоизи БРИКС мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Дунёда юз бераётган геоиқтисодий, технологик, савдо ва сиёсий ўзгаришларни ҳисобга олганда, Ўзбекистон учун БРИКС плюс билан илмий-техник ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳим вазифага айланиб бормоқда. Хусусан, ушбу платформадаги иштирокни чуқурлаштириш мамлакатимизнинг Глобал илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш механизмига уланишини таъминлайди. Илм-фан, техника ва инновацияни ривожлантириш масаласида кўп қиррали шерикликни  мустаҳкамлаш бўйича қўшма ҳаракатларни амалга ошириш эса бош мақсад сифатида инсоният фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

БРИКС мамлакатлари ўртасида технологик ва инновацион шерикликнинг изчил модели шаклланган. Айниқса, биотехнология ва биомедицина, ахборот-коммуникация технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари каби йўналишлардаги илмий ҳамкорлик эътиборга лойиқ. 

Хусусан, инновацион ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси доирасида БРИКС мамлакатларининг трансфер марказлари ташкил этилган. Узоқ муддатли кооперацияни ривожлантириш мақсадида ёш олимлар форуми, фанлар академиялари вакилларининг учрашуви, инновацион сиёсат бўйича анжуман мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Шу ўринда технологик инновация ва рақамлаштириш бўйича фаолиятни алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳар йили ўтказиладиган танловлар доирасида  олимлар, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш Хитой Фан ва технологиялар вазирлиги, ХХР табиий фанлар миллий фонди, Ҳиндистон Фан ва технологиялар департаменти, Россия фундаментал тадқиқот фонди, Бразилия Илмий-техник ривожланиш миллий кенгаши, Бразилия инновациялар агентлиги, Жанубий Африка Республикаси миллий тадқиқот фонди, ЖАР технологик инновация агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзаро ҳамкорликни таъминлашнинг “БРИКС мамлакатлари тадқиқот инфратузилмалари глобал тармоғи”, “БРИКС виртуал фотоник институти”, “Материалшунослик ва нанотехнологиялар бўйича БРИКС тармоқ маркази”, “БРИКС мамлакатлари сув форуми” каби механизмларни ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Шуни ишонч билан айтиш мумкин, бугунги кунда фан ва технологияларни бир мамлакат доирасида ривожлантириб бўлмайди. Шу боис Ўзбекистон учун БРИКС доирасидаги ҳамкорлик катта аҳамияга эга. Ушбу кўп қиррали платформада иштирок этиш мамлакатимизга дунё илмий ҳамжамияти вакиллари билан шериклик учун қулай имконият тақдим этади. Шу билан бирга иқтисодий ўсишни ривожлантириш ҳамда халқаро майдонда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради. Бу борада илмий-технологик парклар, илмий-технологик ва саноат кластерлари билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш, БРИКС технологиялари марказлари тармоғига уланиш истиқболли.

Алексей Кустов,

Ўзбекистон Республикаси 

Президенти ҳузуридаги

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар

институти бош илмий ходими

У.Д

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БРИКС доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболи