Карантин чоралари давом этаётган ҳозирги вақтда кўпчилик ота-оналарни “Бу ўқув йили қай тарзда бошланади?”, деган савол ўйлантираётгани аниқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова бу саволга ойдинлик киритди. 

– Бугунги кунда Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб борилаяпти, – деди Л. Рустамова. – Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича 3 та сценарий таклиф қилмоқда: 

биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчиларимиз учун энг мақбул вариант. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда. 

Иккинчиси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади. 

Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд вамактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш давомади эркин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БРИФИНГ: Халқ таълими вазирлиги мактаблар очилишини хоҳлайди, аммо...