Бразилия президенти иккинчи босқичда маълум бўлади
Бразилия Олий сайлов суди маълумотига кўра, якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловида 98,81 фоиз варақа санаб чиқилганига қарамай, ғолиб номи аниқланмаган. Демак, жараён давом этади.
Кейинги босқичда 47,23 фоиз овоз тўплаган собиқ президент Жаир Болсонаронинг тўнғич ўғли Флавио Болсаноро ҳамда номзоди 44,93 фоиз сайловчи томонидан маъқулланган амалдаги президент Луис Инасио Лула да Силва қатнашадиган бўлди.
Руҳшунос Аугусто Кури 2,90 фоиз натижа тўплаб учинчи, тадбиркор Ренан Сантос 2,25 фоиз кўрсаткич билан тўртинчи ўринни эгаллади. 2,19 фоиз овоз олган сиёсатчи Роналдо Кауадо эса бешинчи ўринда қолди. Қолган даъвогарлар бир фоизлик чегарадан ўтолмаган.
Бразилияда президент бўлиш учун номзод 50 фоиздан кўп тарафдор йиғиши лозим. 2-босқич 25 октябрга белгиланган.
С.Раҳимов, ЎзА