Амалдаги тартибларга кўра, тижорат мақсади учун мўлжалланган биологик актив моддаларни мамлакатимизга олиб кириш учун махсус электрон тизим орқали рухсатнома олиниши талаб этилади. Бунда энг, аввало, бу турдаги маҳсулотларнинг хавфсизлик сертификати бўлиши, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг қадоғида давлат тилида маълумотлар қўйилиши талаб қилинади.

Бироқ мазкур тартибларга риоя қилинмаётган ҳолатлар кўп учрамоқда. Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида ушбу талабларга зид равишда биологик фаол қўшимчалар, дори воситаларини олиб киришга уриниш ҳолати фош қилинди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги енгил автотранспорт воситасига уланган тиркамадаги сумка ва багажларни божхона кўригидан ўтказиш давомида 12 номдаги биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини божхона назоратига тақдим қилмасдан туриб, олиб киришга уриниш бартараф этилди. Унда 11 минг 455 қути ва кон-валютадаги мазкур товарларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 521 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 

Худди шу каби ҳолат вилоят божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона постида ҳам фош қилинди. Енгил автотранспорт воситасида кириб келган қўшни давлат фуқаросига тегишли қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу шахс ҳам йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, 8 номдаги 461 қути биологик фаол қўшимчаларни олиб киришга урингани аниқланди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 105 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жисмоний шахсларга бошқа давлатлардан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган бу каби жўнатмалар яъни суюқ ҳолатида ва сироп шаклида – 10 та флаконда, кукун ҳолатида – 0,5 килограмм, таблетка кўринишида – 100 дона, капсула кўринишида – 100 дона ёки 4 қути, ўсимлик гули, тана қисми ва илдизининг қуритилган ҳолатида бўлса, 0,5 килограмм биологик фаол қўшимчалар учун рухсатнома талаб этилмайди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона текширувларидаги қонунбузарликлар фош этилмоқда